Search

Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти юртимизда

  • Share this:
post-title

Ташриф дастлаб Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини кўздан кечиришдан бошланди. Унда Марказ директори Камол Сирожитдинов спортчиларнинг даволаниши, реабилитация жараёни ва уларга кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳақида батафсил маълумот берди. Муҳаммад Жалуд Марказда яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Шундан сўнг мартабали меҳмонни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. IWF президентига Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинлари, шунингдек, келаси йил пойтахтимизда ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик бўйича тақдимот намойиш этилди. Унга кўра, ҳар икки мусобақа Олимпия шаҳарчасида қад ростлаётган велодромда ташкил этилади. Мутасаддилар тақдимотда мажмуа оғир атлетика беллашувлари учун қандай тайёрланиши, меҳмонлар учун яратиладиган шароитлар ҳақида батафсил маълумот беришди. Қайд этиш жоиз, 2025-йилнинг май-июн ойларига белгиланган бўлажак дунё биринчилиги ёшлар Осиё ўйинлари олдидан синов мусобақаси вазифасини бажариб беради.

Ўз навбатида, Муҳаммад Жалуд Ўзбекистоннинг бу каби йирик мусобақаларни ўтказишда тажрибаси катталиги ҳақида гапириб, олдиндаги турнирларни аввалгиларидан ҳам яхшироқ ўтказишига ишонч билдирди. Тадбир давомида дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, олдинда турган мусобақаларга ҳамкорликда тайёргарлик кўриш каби йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

Шундан сўнг IWF президенти Спорт вазири Адҳам Икрамов билан учрашди. Самимий руҳда кечган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, хусусан мамлакатимизда оғир атлетика спорт турини янада ривожлантирш, халқаро мусобақаларда ўзбек спортчиларини тўлақонли иштирокини таъминлаш ва Ўзбекистонда халқаро мусобақаларни ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Куннинг иккинчи ярмида мартабали меҳмон “Ҳумо арена” мажмуаси мезбонлик қилаётган ММА бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди. Муҳаммад Жалуд аралаш жанг санъатлари бўйича ўтказилаётган дунё биринчилиги юқори савияда ташкил этилганининг гувоҳи бўлди ва Ўзбекистон нуфузли мусобақалар ўтказиш бўйича катта тажрибага эга бўлиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

Кун давомида шунингдек, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасига ҳам ташриф амалга оширилди. Мутасаддилар IWF президентига шаҳарчадаги спорт обектлари ва уларнинг қурилиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Пойтахтимиздаги бундай бунёдкорлик ишлари мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!