Самарқанд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг оғир атлетика йўналиши ўқувчилари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишди.
Жумладан, Марказнинг 11-синф ўқувчилари – Диёрбек Одилов ва Достон Бекпулатов олтин медалларни қўлга киритиб, шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Далержон Забайдуллаевга кумуш медаль насиб этди. Шунингдек, Марказнинг 9-синфида таҳсил олаётган Фирдавс Пўлатов ҳам кумуш медалга сазовор бўлди.