Search

Оғир атлетика. Ёшлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўрмоқда

  • Share this:
post-title

Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Айни кунларда Жўрабек Зоиров бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз Чирчиқ шаҳрида ушбу дунё биринчилигига пухта тайёргарлик олиб бормоқда.

Таъкидлаш керакки, Лимадаги мусобақада 6 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган:

Эркаклар
Руслан Раҳматжонов (-81 кг)
Бекзод Ғофуржонов (-89 кг)
Омадилло Олимов (+102 кг)

Аёллар
Людмила Элефтериади (-55 кг)
Маржона Абдумуталова (-59 кг)
Дилноза Файзуллаева (-71 кг)

"Олдимизда муҳим мусобақа турибди. Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни мақсад қилганмиз. Ҳозирда машғулотлар Чирчиқ шаҳрида олиб борилмоқда. Спортчилар учун барча зарур шароитлар яратилган. Машғулотларда асосий урғуни спортчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини оширишга қаратганмиз. Жаҳон чемпионатида 6 нафар спортчи билан иштирок этиш режалаштирилган. Юртимизга ёруғ юз билан қайтиш ҳаммамизга насиб қилсин", - деди ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жўрабек Зоиров.

Sports.uz мухбири Бахтиёр Тоштемиров суҳбатлашди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!