Search

Бокс Олимпиада ўйинлари дастуридан олиб ташланиши мумкин

  • Share this:
post-title

ХОҚ 1904 йилдан бери Олимпия ўйинларидан жой олган боксни 2024 йилдан бошлаб ўйинлар дастуридан бутунлай чиқариб ташлаш билан таҳдид қилмоқда. Бунга россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги IBA томонидан «Газпром» билан янги ҳомийлик шартномаси имзоланиши сабаб бўлган.  
Қайд қилиш жоизки, ХОҚ ва IBA ўртасидаги узоқ йиллик зиддиятга қарамай, боксни Олимпия мақомидан маҳрум қилиш бўйича реал таҳдидлар илгари ҳеч қачон бўлмаган. 
Тўғри, Токио-2020 олимпиадасида IBA бокс турнирини ўтказишдан маҳрум этилди. Уни ХОҚ ташкил қилган эди. Бундан ташқари, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг вақтинчалик дастурида бокснинг Олимпия спорт тури сифатидаги мақоми ҳалигача тасдиқланмаган. 
Аммо 2024 йилга келсак, ХОҚ бокс мусобақаларини яна мустақил равишда ўтказиш ниятида эди. Боксни дастурдан чиқариб юбориш масаласи кўрилмаётган эди. 
ХОҚ баёнотида Олимпиада раҳбариятини кескин чоралар кўришга ундайдиган бир қанча сабаблар санаб ўтилган. Энг муҳими - «Газпром»нинг IBA асосий ҳомийсига айлангани. 

ХОҚ Россия газ гиганти билан келишувнинг узайтирилиши «IBA Россия ҳукумати томонидан назорат қилинадиган компанияга қарам бўлиб қолишда давом этишига» олиб келади деб ҳисобламоқда. 

Шунингдек, IBA Спорт арбитраж судининг (CAS) қарорини бажаришдан бош тортишда айбланмоқда. Май ойида IBA президентлиги сайловида Умар Кремлёв билан рақобатлашишга уринган голландиялик Борис ван дер Фирст сайловдан четлатилган эди. CAS бу қарор ноқонуний бўлган деб топди ва сайлов қайта ўтказилишини талаб қилди. Аммо IBA конгресси кўпчилик овоз билан янги сайлов ўтказишга қарши овоз берди ва Кремлёвга катта ишонч билдирди. 

«ХОҚ сўнгги воқеалар замирида бокснинг 2024 йилги Олимпиада дастуридан чиқарилишига сабаб бўладиган барча ҳолатларни ҳисобга олишга мажбур бўлади», — дейилади ХОҚ баёнотида. 

Ҳозирда ХОҚ ва IBA ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш имконияти кам. Икки ҳафта олдин, IBA конгрессида Умар Кремлёв ХОҚ раҳбариятига мурожаат қилиб, «Бизга шарт қўйишни бас қилинг, бизга ҳаётни ўргатманг», деб кескин жавоб қайтарган ва ташкилотдан ўз ишига аралашмасликни талаб қилган эди.

 

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!