Буюк Британия антидопинг агентлиги (UKAD) 47 кг гача бўлган вазн тоифасида собиқ WBO чемпиони мексикалик Моисес Каллеросни (37-11-1) дисквалификация қилди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.
2023 йилнинг апрель ойида Каллероснинг топширган допинг-тести мусбат натижа кўрсатган. Унинг текширувларида тақиқланган моддалар, яъни кокаин аниқланган. Агентлик эса бу борада 24 июнь куни баёнот эълон қилди, унда спортчи тўрт йилга жанглардан четлаштирилгани ҳақида эълон қилинди.
Шундан сўнг UKAD боксчи вафот этгани ҳақида маълумот олди ва агентлик баёнотни ўчириб ташлади. Шундан сўнг ташкилот спортчининг оиласидан узр сўраган пресс-релиз эълон қилинди.
Маълумот учун, Моисес Каллерос 2024 йилнинг 1 мартида вафот этган. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.