Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 37 ёшли америкалик Дениэль Жейкобс (37-5, 30 КО) фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
"Фаолиятимни якунлаганини эълон қиламан. Барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бокс ҳаётимни ўзим тасаввур қилмаган даражада ўзгартирди ва менга кучли қадриятларни сингдирди”, – деб ёзди Жейкобс Инстаграм да.
Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни Жейкобс 2,5 йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтди, аммо очколар бўйича кичик Шейн Мослига ютқазиб қўйди.