Search

АҚШ боксчилари Тошкентда ўтказиладиган ЖЧга келишмайдими?

  • Share this:
post-title

Америкалик боксчилар эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди. 
USA Boxing баёнотига кўра, Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) позицияси нафақат Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Россия ва Беларус байроқларидан спорт мусобақаларида фойдаланишни тақиқловчи санкцияларини, балки адолатли ўйин ва шаффофлик тамойилларини ҳам бузади. 
Бундан ташқари, USA Boxing жаҳон чемпионатини бойкот қилиш қарорига таъсир этган бошқа сабабларни ҳам келтиради. Улар орасида IBA молиявий бошқаруви шаффоф эмаслиги ва санкциялар остидаги компанияларга қарамлиги ҳам бор. 
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2023 йилнинг март ойида Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида, эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати май ойида Тошкентда бўлиб ўтади. 
2022 йил феврал ойида ХОҚ Украинада бошланган уруш туфайли халқаро спорт федерацияларига россиялик ва беларусликларни мусобақалардан четлатишни тавсия қилди. Аксарият федерациялар, жумладан, IBA ҳам ХОҚ тавсияларига амал қилди.  
Бироқ октябр ойида IBA директорлар кенгаши Россия ва Беларус боксчиларининг ўз шафелигидаги мусобақаларга киритилишига қўйилган тақиқни бекор қилди. IBA қарорига кўра, россиялик ва беларуслик боксчилар ўз байроғи ва мадҳияси билан чиқишади.  
Қайд қилиш жиозки, IBA ташкилотига россиялик Умар Кремлёв раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек, ташкилотга Россиянинг «Газпром» компанияси ҳомийлик қиляпти.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!