Бу ҳақда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, спортчи косметологик операция давомида нотўғри дори воситаси қўлланилиши оқибатида шокка тушган. Бироз вақт ўтгач, у 16-шаҳар шифохонасига олиб борилган. Ҳасанова тахминан кечки соат 19:00 ларда шифохонада вафот этган.
Аида Ҳасанова 1983 йил 4 августда Тошкент шаҳрида туғилган.
У қиличбозлик бўйича спорт устаси, 2001-2006 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. 2005 йилда Англияда ўтказилган халқаро турнирда ғолиб бўлган.
2014 йилда Аида Ўзбекистон тарихида биринчи бўлиб уч қурол тури бўйича халқаро қиличбозлик ҳаками бўлган. Ўша йилдан бошлаб у Халқаро қиличбозлик федерациясининг ҳаками сифатида фаолият юритиб келаётганди.