Search

Оғир атлетикачиларимиз қайтиб келишди

  • Share this:
post-title

Хабарингиз бор, Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза, жами 6 та медалга эга чиқишди. Эътиборлиси, эркаклар терма жамоамиз ушбу натижа орқали 70 га яқин мамлакати иштирок этган дунё биринчилигида умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлади.

Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчилар Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчиларнинг яқинлари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Манамадаги жаҳон чемпионатида -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда бронза медални, -81 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза ва иккикураш якунларига кўра кумуш медални, -109 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда олтин ҳамда ҳудди шу вазн тоифасида Руслан Нурудинов силтаб кўтаришда ва иккикурашда олтин медални қўлга киритди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!