ПФЛ хабарига кўра, «Қизилқум» — «Зомин» ўйини меҳмон жамоанинг иқтисодий муаммолар туфайли Навоийдаги ўйинга ташриф буюра олмагани сабабли ўтказилмайди.
Шуни инобатга олган ҳолда мазкур учрашувда «Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги ва ўтиш ўйинлари регламенти»нинг 9.1-бандига асосан «Зомин» жамоасига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, «Қизилқум»га эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилади.
Маълумот учун, бу гуруҳдан «Локомотив» ва «Динамо» муддатдан олдин 1/8 финалга йўлланма олган. «Қизилқум» ва «Зомин» 2тадан мағлубиятга учраб, гуруҳда қолиб кетган.