“Реал” раҳбарияти футбол юлдузларини трансфер қилиш орқали ўз мухлисларини хурсанд қилиб келмоқда.
Муҳими, мадридликлар трансферларга олдиндан ҳаракат қилмоқда. Хусусан, 2025 йилнинг ёзида жамоа икки ҳимоячи олиб келинади.
“Қироллик клуби” хўжайинлари “Бавария”дан Альфонсо Дэвис ва “Ливерпуль”дан Трент Александер-Арнольдни олиш орқали ҳимоянинг ҳар икки қанотидаги муаммоларни узоқ муддатга ёпмоқчи.
Мадридликлар ҳар икки ҳимоячини эркин агент мақомида олишни режалаштирган. Шу боис, клуб мутасаддилари қимматбаҳо ўйинчиларни ўз клублари билан янги шартнома тузмасликка кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Бир неча манбалар “Реал” вакиллари 23 ёшли Альфонсо Дэвисни ҳамкорликка кўндириб бўлган. Бу ўйинчининг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
25 ёшли Трент Александер-Арнольд нинг трансфер суммаси анча қиммат – 70 миллион еврони ташкил қилади. Айни пайтда “Ливерпуль” ўз ҳимоячиси билан шартномани янгилаш бўйича иш олиб боряпти.