Узоқ йиллар давомида UWW (Бирлашган жаҳон кураши) федерациясида биринчи вице-президенти лавозимида фаолият юритаётган Аҳрол Рўзиев Ахмедович Ўзбекистонда Панкратион, Греплинг ва GAMMA Ассоциациясининг фахрий президенти этиб сайланди.
Мазкур воқеалик спортимизни янги босқичга олиб чиқиши мумкин. Айниқса, грепплинг, панкратион қатори ҳаваскор ММА ҳам UWW га қўшилгани сабабли, бу спорт тури Олимпиада дастурларига кириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Агар ҳаваскор ММА тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси дастуридан ўрин олса, медаллар жамғармаси бўйича юртимизда яхшигина имконият пайдо бўлади.