2023 йилда мамлакатимиз спортчиларини улкан мусобақалар кутиб турибди.
Олимпия йилидан олдин ўтадиган мавсумда атлетларимиз қатор лицензион мусобақалар, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Биз бир қатор таниқли спортчиларимизга мурожаат қилиб, 2023 йил ўз олдиларига қандай мақсад қўйишгани, янги йилдан нималар кутишаётгани, буни бир жумла билан таърифлаб беришларини сўрадик.
Жавоблар эса қуйидагича:
Баҳодир Жалолов (бокс): 2023 йил ўз юртимизда ўтадиган жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида ғалаба қозониш, профессионал боксда супер оғир вазн тоифасида ТОП-10 га кириш
Шарифа Давронова (енгил атлетика): 15 метрга сакраш, Осиё ўйинлари чемпиони бўлиш
Светлана Осипова (таэквондо): Ўзим иштирок этган ҳар бир мусобақада максимал даражада чемпионликка эришиш
Абдумалик Халаков (бокс): Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида ғалаба қозониш, Париж-2024 Олимпиадасига лицензия қўлга киритиш
Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо): Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг олтин медаллари
Нияз Пулатов (таэквондо): Тинимсиз меҳнат қилиш, барча мусобақаларда шоҳсупага кўтарилиш
Хўш, Сиз 2023 йил учун ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?
Манба : olympic.uz