Search

Жастин Гэтжи BMF камарини аҳмоқгарчилик дея атади

  • Share this:
post-title

Енгил вазнда собиқ вақтинчалик чемпион амкрикалик Джастин Гэтжи (24-4) BMF камари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўз вақтида Хорхе Масвидаль ва Нэйт Диаз бу камар учун жанг қилган вақтларида бу камарни ахлат дея атаганман ва ҳозир ҳам шу фикрдаман. Устига-устак, ташкилот ғалаба қозонган жангчига пуллик трансляциялардан улуш беришини-ку айтмаса ҳам бўлади. Бу камар худди вақтинчалик чемпионлик камари каби қанақадир тақир-туқур аҳамиятга эга. Бу эса сенга кўпроқ тўлашларини англатади!"

"Хуллас, мен UFC‘дан буни сўрамадим, ўзлари менинг олдимга ўлжа ташлашди. Нимага мен бундан воз кечишим керак экан?! Шунингдек, бу камар чемпионлик камаридан-да қимматроққа ясалган. Менга ёқмаса ҳам, берилган имкониятдан мамнунман!"

Эслатиб ўтамиз, 29-июль санасидаги UFC 291: Poirier vs Gaethje 2 турнири доирасида Джастин азалий рақиби Дастин Порьега (29-7, 1 NC) қарши BMF камари учун октагонга кўтарилади.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!