Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг учинчи кунида яна бир медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, -50 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жасмина Иммаева кумуш медал соҳибига айланди.
Юртдошимиз финалда япониялик жаҳон чемпиони Ремина Яшимото билан беллашди. Афсуски, баҳс кунчиқар юрт вакилининг ғалабаси билан якунланди ва Иммаева иккинчи ўрин билан чекланди. Бу курашчимиз учун қитъа биринчилигидаги учинчи медаль бўлди.