18 март куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ва Фавзул-Мунаввар промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган оқшомнинг марказий жангида супер енгил вазнда (63,5 кг) фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Жаҳонгир Расулов (4-0, 4КО) малавилик Ҳаннок Фирига қарши (5-1-1, 5КО) WBC минтақавий камари учун рингга кўтарилади.
Қолаверса, ушбу оқшомда бир қатор ҳамюртимиз ва хорижий давлатлардан келган чарм қўлқоп усталари жанг ўтказади. Тўлиқ кард тез орада эълон қилинади.
Манба: sports.uz