25 июндан 7 июлгача Россия Федерациясининг Саха Республикаси Якутск шаҳрида "Осиё болалари" комплекс мусобақаси бўлиб ўтади.
Ўз тарихида саккизинчи бор ташкил этилаётган мусобақада 232 кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам қатнашади. Улардан 179 нафари спортчилар, 39 нафари мураббийлар ҳисобланади. Атлетларимиз 16 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Улар орасида дзюдочиларимиз ҳам бор.
Терма жамоа таркиби:
-46 кг: Хушнуд Султонов
-50 кг: Хушнудбек Бурхонов
-55 кг: Муҳаммадкарим Носиров
-60 кг: Дилшод Каримов
-66 кг: Баҳодир Корпжурсинов
-73 кг: Иномжон Баҳодиров
-81 кг: Мустафо Шермаҳматов
-90 кг: Мусурмонқул Аҳроров
+90 кг: Мунисбек Содиқов
Қизлар:
-40 кг: Динора Ҳасанова
-44 кг: Дилноза Ҳамитова
-48 кг: Зуҳра Алимова
-52 кг: Нигина Умирзоқова
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова
-63 кг: Дурдона Турсунова
-70 кг: Элнора Салимова
+70 кг: Умида Ниғматова
Мураббийлар - Муҳаммад-Юсуф Ҳайдаров, Абдувосиқ Тошматов, Хуршидбек Аҳмедов
Ҳакам - Исмоил Қурбонов.