Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун ўтказилган беллашувларда ҳамюртларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
-70 кг: Барчиной Қодирова
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов
Кумуш медаль:
+100 кг: Фазлиддин Рафиқов
Бронза медаль:
-81 кг: Мардон Равшанов
Қувонарлиси, мусобақада 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медал жамғарган ёшларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.