Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жаҳон футболи тарихида терма жамоа учун энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган Криштиану Роналду ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Роналду жамоа учун жуда муҳим ўйинчи. У жамоада учрашув тақдирини ҳал қиладиган жуда муҳим позиция – ҳужум чизиғида ўйнайди. Криштианунинг тажрибаси улкан. Жаҳон футболида ўз терма жамоаси учун 198 та учрашув ўтказган ўйинчи йўқ ва бу кўрсаткич биз учун жуда қадрли.
Мен жамоа учун энг муҳим ва қийин қарорларни қабул қиламан. Криштиану март ойидаги учрашувларимизда асосий ролни ўйнади. Мана шу муносабатни ҳар куни ушлаб туриш катта аҳамият касб этади, - деди Роберто Мартинес.
38 ёшли ҳужумчи ўз мамлакати терма жамоаси учун 198 та ўйинда рақиблар дарвозасини 122 маротаба ишғол қилган.