UFC’да енгил вазн тоифасида (61 кг гача) жанг қилаётган россиялик енгилмас жангчи Умар Нурмагомедов ушбу вазн тоифасида собиқ чемпион ва UFC шон-шуҳрат зали аъзоси ҳисобланган акаси Хабиб Нурмагомедов америкалик таниқли жангчи Кори Сэндҳаген билан жангда унинг бурчаги бўлишини тасдиқлади. Умар бу ҳақда MMAJunkie нашрига берган интервьюсида айтди.
Эслатиб ўтамиз, Кори Сэндхаген ва Умар Нурмагомедов 2023 йил августида жанг ўтказиши керак эди. Кейин жанг россияликнинг елкасидан олган жароҳати туфайли бекор қилинган эди.
Умар Нурмагомедов аралаш яккакурашлар бўйича фаолияти давомида жами 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (иккита ғалаба нокаут билан қўлга киритилган). Сэндҳаген эса ММАда 17 та ғалаба (етти нокаут билан) ва тўртта мағлубият қайд этган.