Халқаро қиличбозлик федерацияси (ФИЕ) раҳбарияти таркибида ўзгариш амалга оширилди.
Биз учун қувонарлиси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова эндиликда ФИЕ да ҳам ушбу лавозимда фаолият олиб борадиган бўлди. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг маълум қилишича, ФИЕ Бош котиблигига илк бор аёл киши сайланмоқда.
Маълумот учун, айни дамда Алишер Усмонов ФИЕ президенти ҳисобланади. Яқинда бўлиб ўтган сайловда ҳамюртимиз ғалаба қозонди ва янги муддатда ҳам ташкилотга раҳбарлик қиладиган бўлганди.