Профессионал бокснинг 3 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, украиналик Василий Ломаченко 15 апрель куни АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган икки машхур боксчилар Жервонта Дэвис ва Райан Гарсия ўртасида тўқнашув борасида ўз фикрини билдирди.
"Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, бу жуда қизиқарли жанг бўлади. Жангчилар қанчалик тайёр бўлишига кўп нарса боғлиқ. Улар баҳсга 100 фоиз тайёргар бўлишса, бу жуда жуда қизиқарли ва ҳар иккаласи учун ҳам қийин жанг бўлади, чунки улар боксни яхши тушунади.
Ўйлашимча, Жервонта Дэвис ғалаба қозонади. Чунки у техникалироқ, кучи ва тезлиги бор ҳамда рингда қандай ҳаракат қилишни яхши билади. У ҳар доим ўзидан катта жуссалилар билан жанг қилган.
Ўйлашимча Дэвис Гарсияни тўхтатади",-дейди Ломаченко бир гуруҳ журналистларга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченконинг ўзи май ойида енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Девин Ҳейнига қарши рингга кўтарилиши режа қилинган.
Манба: sports.uz