Россиянинг Екатеринбург шаҳрида "EFC 30" турнири бўлиб ўтди.
Унда ҳамюртимиз, Мирзоҳид Атабоев ҳамда Ғиёс Маҳкамбоев шогирди Ҳуршид Бозорбоев россиялик Геннадий Гусовга (3-1) қарши октагонга кўтарилди. Қувонарлиси, оғир вазн тоифасидаги вакилимиз жангнинг 1-раундидаёқ рақибини техник нокаутга учратди ва ғалабали одимини давом эттирди. Шу тариқа унинг рекорди 3-0 кўриниш олди.
Манба: sports.uz