Кеча, 29 май куни турнирнинг дастлабки кунининг ўзидаёқ миллий жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.
-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Яримфиналгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган юртдошимиз финал остонасида кореялик Хо-Жун Жинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, у шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Маълумот учун, Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби саналмиш Улуғбек Рашитов учун ЖЧ-2023 соврини фаолиятида жаҳон чемпионатларидаги илк медаль ҳисобланади.
Спортчиларимизнинг ЖЧдаги иштироклари натижалари билан танишинг:
Ярим финал:
-68 кг: Улуғбек Рашитов - Хо Жун Жин (Жанубий Корея) 1:2
Чорак финал:
-57 кг: Мадина Мирабзалова - Мариа Пачеко (Бразилия) 0:2/
-68 кг: Улуғбек Рашитов - Константинос Чамалидис (Греция) 2:0
Учинчи босқич:
-68 кг: Улуғбек Рашитов - Ферҳат Кавурат (Туркия) 2:0
-57 кг: Мадина Мирабзалова - Диада Ал Халвани (Италия) 2:1
Иккинчи босқич:
-68 кг: Улуғбек Рашитов - Ясир Аоуни (Тунис) 2:0 (10:6, 6:1)
-57 кг: Мадина Мирабзалова - Нада Лараж (Марокаш) 2:0 (4:4, 8:3)
Биринчи босқич:
-68 кг: Улуғбек Рашитов – Жозеф Фири (Малави) 2:0 (12:0)
-57 кг: Мадина Мирабзалова – Тина Моданло (Эрон) 2:0 (10:5, 13:0)