10 май куни Таиланднинг Банкок шаҳрида катта муайтай кечаси бўлиб ўтади. Яъни, ONE Lumpinee турнири ташкил этилади.
Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу кечада ўзбек муайтай оламининг ёрқин юлдузи 3 карра жаҳон чемпиони Мавлонбек Қаҳҳоров ҳам ўзининг дебют жангини ўтказади. Унга Туркиянинг номдор муайтайчиси Фуркан Карабағ рақиблик қилади. Мазкур жанг 70,3 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади. Биз эса ушбу муҳим жангда юртдошимизга омад тилаймиз!