Рейтингда Чемпионлар Лигаси ғолиби «Манчестер Сити» етакчига айланди. «Бавария» 2-ўринга тушди, «Челси» эса 3-поғонада.
Топ-10 қуйидагича:
1. «Манчестер Сити»
2. «Бавария»
3. «Челси»
4. «Ливерпуль»
5. «Реал»
6. «ПСЖ»
7. «Манчестер Юнайтед»
8. «Ювентус»
9. «Барселона»
10. «Рома»
Рейтинг сўнгги 5 мавсумдан келиб чиқиб, ҳисобланган.
***
Айтганча, «Шаҳарликлар» мухлислари 2022/23 йилги мавсум якунларига кўра, жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлашди.
Клуб расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Эрлинг Холанд жамоанинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бунгача мухлислар томонидан 4 марта мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Кевин де Брюйне бу сафар иккинчи ўриндан жой олган. 3-ўринга эса мухлислар Натан Акени танлашди.
Маълумот учун, норвегиялик форвард Манчестердаги дастлабки мавсумида жами 52та голга муаллифлик қилди. Холанд АПЛ ва ЕЧЛда энг яхши тўпурарга айланди. Клуб эса АПЛ, Англия кубоги ва ЕЧЛда зафар қучиб, требл қайд этди.