17 ноябрь куни Андижон шаҳрида профессионал турон яккакураши бўйича жанг кечаси ўтказилади. Ташкилотчи Баҳодир Тиллабоевнинг маълум қилишича, турнир юқори савияда ўтказилиши учун ҳаракат қилинмоқда. Марказий Осиё мамлакатларидан яхши даражадаги спортчилар таклиф этилган. Мазкур кечада 22 та қарама-қаршиликни гувоҳига айланамиз. Маълумки, бу яккакураш турида жанглар 3 дақиқа 2 раунддан иборат бўлади. Шунингдек, спортчилар киманода татамида жанг қилишади. Марказий жанг 84 кг вазн тоифасида ўтказилади ва унда ҳамюртимиз Ойбек Султонов Қирғизистон вакили Жамшид Райимжоновга қарши баҳс юритади.
Турнир Андижон шаҳри, Теннис кортида ташкил этилади. Жанглар 19:00 да старт олади.