26 май куни Тошкент шаҳрида ўзига хос жанг кечаси бўлиб ўтади. Яъни, "Fight-Night Gladiators" турнири ташкил этилади. Мазкур кечада 12 та қарама-қаршиликни кузатишимиз мумкин.
Марказий жанг 84 кг вазн тоифасида Ҳусан Ўроқов ва Бегзод Абдураҳимов ўртасида бўлиб ўтади. Турнир ташкилотчиси ва таниқли ММА жангчиси Фаҳриддин Мардиевнинг таъкидлашича аслида асосий жангда истеъдодли вакилимиз Абдуқодир Абдуворисов октагонга кўтарилиши керак бўлган, бироқ жароҳат сабабли иштирок эта олмайдиган бўлган.