Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри хабарига кўра, «Торино» клуби ўзбекистонлик ҳужумчини ижарага олиш бўйича Рим клубига расмий таклиф жўнатган.
Турин клуби Шомуродовни ярим йиллик ижараси учун 1 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Рим клуби эса ижарадан кейин ҳужумчини 12 миллион еврога сотиб олиш шартини ҳам қўймоқда. Бу эса келишув ҳали расмийлаштирилмаётганига асосий тўсиқ бўлиб турибди.
Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум римликлар сафида жами 8 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Transfermarkt Шомуродовни 7 миллион еврога баҳолаган