Search

Теренс Кроуфордни "тунаб" кетишди

  • Share this:
post-title

Ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони Теренс Кроуфорд (39-0,30 КО) Омахадаги уйидан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо соатлар ўғирлангани ҳақида полицияга ариза топширди.

TMZ маълумотларига кўра, уч вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони ҳар бири 100 доллардан ортиқ бўлган иккита қимматбаҳо соатни, шунингдек, боксчининг бош ҳарфлари “TBC” билан безатилган бир нечта тилла занжирларини йўқотган.

Ўғирлик 17-20 март кунлари содир бўлган ва ўғирланган умумий сумма 317 минг долларга баҳоланмоқда. Кроуфорд аллақачон жиноятчилар ҳақида маълумот олиш учун 100 минг доллар тўлаш таклифи билан жамоатчиликка мурожаат қилган ва терговлар ҳам бошлаб юборилган.

Маълумот учун, 35 ёшли Кроуфорд ўтган йилнинг декабрь ойида чемпионлик унвонини олтинчи бор ҳимоя қилди. ​

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!