Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “CFA International Women's Futsal Tournament Lanzhou 2024” халқаро турнири ғолиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Фаррух Зокиров бошқарувидаги терма жамоамиз икки ғалаба ва бир дуранг натижа эвазига муддатидан аввал 1-ўринни нақд қилди.
Турнирнинг сўнгги учрашуви Хитой ва Эрон ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув қолган совриндор жамоалар номини аниқлаб беради.