Бу ҳақда Fotospor нашрига таяниб “Чемпионат” хабар бермоқда. “Агар Шомуродов “Галатасарой”га бориб қўшилса ҳам легионер ҳисобланмайди”, дейилади хабарда.
Чунки мамлакат ФФ қарори билан 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб Туркия чемпионатида ўйнайдиган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон ва Туркманистон футболчилари легионер ҳисобланмайди.
Таъкидлаш жоизки, 2022/2023 йилги мавсумда Элдор Италиянинг “Специя” клубида ижара асосида ўйнади ва 16 ўйинда битта гол урди.
Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан 2020 йилнинг кузигача “Ростов” сафида тўп сурган. Ҳужумчи учун жами 91 ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ва 12 та голга ассистентлик қилган.
“Галатасарой” 2022/2023 йилги мавсумда Туркия чемпиони бўлди. Жамоани туркиялик мутахассис Окан Бурук бошқаради.