Search

Соҳил(пляж) футболи. Эрон термаси 3 марта Осиё чемпионига айланди

  • Share this:
post-title

Финалда амалдаги чемпион Япония Эронга қарши саф тортди. Учрашувда форслар кунчиқар юрт вакилларига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:0.
Шу тариқа, cоҳил футболи бўйича Эрон миллий жамоаси турнир ғолиби бўлиб, Осиёнинг 3 карра чемпионига айланди. Ҳозиргача фақат японлар ҳисобида 3та чемпионлик бор эди.
 Соҳил футболи бўйича Осиё кубоги.
Финал
Япония – Эрон – 0:6 

3-ўрин учун баҳс.
БАА – Уммон – 2:4. 
Қайд этиш жоиз, Осиё кубоги В гуруҳида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам иштирок этиб, гуруҳ босқичида бўлажак чемпион Эрондан 2:11 ҳисобидаги қақшатқич зарбани қабул қилиб олганди. БААга ҳам 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган вакилларимиз, Малайзияни 6:2 ҳисобида енгиб, 3 очко билан 3-ўринни эгаллаб, гуруҳдан кейинги босқичга йўлланма ололмаганди. 
Маълумот учун, мусобақа давомида 28та ўйин ўтказилди ва унда 222та тўп киритилди. Эрон мусобақа давомида энг кўп – 54та тўп киритган. Япониялик Такуя Акагума 9та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди. Эронлик Месигар эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Эрон ва Япония шу йилнинг 16-26 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган соҳил футболи бўйича жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!