«Бизнинг келажак учун стратегиямиз бор. Мақсадимиз — 2034 йилга бориб ФИФА рейтингида кучли йигирматаликка кириш. 3 йил аввал 70-ўринда эдик, бугун эса 49-поғонадамиз. Бу — катта сакраш. Футболни ривожлантириш ва уни Саудия Арабистонида оммалаштириш бўйича кўплаб режаларимиз бор», — деди Ёсир Ал Мишаль.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022да Саудия Арабистони миллий жамоаси гуруҳда Аргентинани (2:1) мағлуб этди, аммо кейинги ўйинларла Польша (0:2) ва Мексикага (1:2) ютқазиб турнирни тарк этди.