Жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси бўлиб турган испаниялик 20 ёшли теннисчи Лондондаги мусобақа финалида турнирнинг 7 карра ғолиби Новак Жоковични мағлуб этишга эришди . Ҳал қилувчи баҳсда Карлос дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси бўлиб турган сербиялик теннисчидан беш сетда – 1:6, 7:6 (8:6), 6:1, 3:6, 6:4 ҳисобида устун келди.
Бош соврин соҳибини аниқлаб берган учрашув 4 соату 45 дақиқа давом этди. Учинчи сетнинг бешинчи гейми 27 дақиқага чўзилди.
Шу тариқа , Карлос Алкарас фаолиятида « Катта дубулға » туркумидаги иккинчи совринга эга чиқди . 20 ёшли теннисчи ўтган йил АҚШ Очиқ чемпионатида ҳам ғолиб бўлганди .
Шунингдек, Карлос Уимблдон финалида 2003 йилдан буён чемпионга айланган кучли тўртлик вакили бўлмаган илк теннисчига айланди. Бунга қадар Рожер Федерер (2003-2007, 2009, 2012, 2017), Рафаэль Надаль (2008, 2010), Новак Жокович (2011, 2014-2015, 2018-2019, 2021-2022) ва Энди Маррей (2013, 2016) ушбу турнирда зафар қучган.
Карлос икки ҳафталик меҳнатидан 2000 рейтинг очкосиси ҳамда 2 350 000 фунт стерлинг (3 миллион доллардан кўпроқ) ишлаб олди.
Айтганча, и спаниялик теннисчи ушбу натижаси билан бир нечта рекордларни янгилашга муваффақ бўлди . Финал баҳсини трибуналардан Қироллик оиласи вакиллари, шаҳзода ва маликалар, тахт ворислари, кино юлдузлари катта қизиқиш билан кузатиб боришди.