Search

Карлос Алкарас Уимблдон турнирининг 2023 йилги ғолибига айланди.

  • Share this:
post-title

Жаҳоннинг   биринчи   рақамли   ракеткаси   бўлиб   турган   испаниялик 20  ёшли   теннисчи   Лондондаги   мусобақа   финалида   турнирнинг карра   ғолиби   Новак   Жоковични   мағлуб   этишга   эришди Ҳал қилувчи баҳсда Карлос дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси бўлиб турган сербиялик теннисчидан беш сетда – 1:6, 7:6 (8:6), 6:1, 3:6, 6:4 ҳисобида устун келди.  
Бош соврин соҳибини аниқлаб берган учрашув 4 соату 45 дақиқа давом этди. Учинчи сетнинг бешинчи гейми 27 дақиқага чўзилди.   
Шу   тариқа Карлос   Алкарас   фаолиятида « Катта   дубулға »  туркумидаги   иккинчи   совринга   эга   чиқди . 20  ёшли   теннисчи   ўтган   йил   АҚШ   Очиқ   чемпионатида   ҳам   ғолиб   бўлганди . 
Шунингдек, Карлос Уимблдон финалида 2003 йилдан буён чемпионга айланган кучли тўртлик вакили бўлмаган илк теннисчига айланди. Бунга қадар Рожер Федерер (2003-2007, 2009, 2012, 2017), Рафаэль Надаль (2008, 2010), Новак Жокович (2011, 2014-2015, 2018-2019, 2021-2022) ва Энди Маррей (2013, 2016) ушбу турнирда зафар қучган. 
Карлос икки ҳафталик меҳнатидан 2000 рейтинг очкосиси ҳамда 2 350 000 фунт стерлинг (3 миллион доллардан кўпроқ) ишлаб олди.
Айтганча, и спаниялик теннисчи ушбу натижаси билан бир нечта рекордларни янгилашга муваффақ бўлди Финал баҳсини трибуналардан Қироллик оиласи вакиллари, шаҳзода ва маликалар, тахт ворислари, кино юлдузлари катта қизиқиш билан кузатиб боришди.  

 

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!