Айни кунларда регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Жанубий Кореяда бўлиб турибди. Жамоамиз у ерда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, ҳар икки мамлакат регби федерацияларининг ҳамкорлиги асосида ташкил этилган ушбу лойиҳага кўра, спортчиларимиз 23-ноябрга қадар Сеулда бўлишади. Жамоамиз Жанубий Корея Олимпия қўмитасининг Миллий машғулот марказига жойлашган. Йиғин доирасида маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмоқда.
Манба: sports.uz