"Реал" Мадрид президенти Флорентино Перес мухлислар кутган саволга жавоб берди. Ижтимоий тармоқларда Переснинг видеоси пайдо бўлди.
Перес Хоселу билан шартнома имзолаганини тасдиқлади (ўша пайтда ҳужумчининг трансфери ҳали расман эълон қилинмаган эди). Шунингдек, бу ёзда бошқа янги трансфер бўлмаслигини ҳам айтди.
Шу тариқа Мадрид клуби бу ёзда Килиан Мбаппе билан шартнома имзоламайди. Франциялик ҳужумчиниг ўзи 2023/2024 йилги мавсумни ПСЖда ўтказишни режалаштираётганини маълум қилганди.
"Қироллик клуби" ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартнома имзолади. Мадридликлар англиялик учун 103 миллион евро сарфлади.