Search

Ракурс: «ПСЖ» триоси важоҳати баланд

  • Share this:
post-title

Ҳа, буюк даҳо Қатарга катта важоҳат билан йўл олди. Лекин унинг клубдошлари Килиан Мбаппе ва Неймар ҳам чакки ҳолатда эмаслар.

Жаҳон биринчилигига йўл олган энг сара юлдузларнинг жорий мавсум клуб футболида қайд этган асосий натижаларига қарасак, Лионель Месси чиндан ҳам, яққол пешқадам.Ҳар ҳолда, «Гол+пас» тизими бўйича унга етадигани йўқ. Дейлик, бутун Бразилияга умид бағишлаётган Неймар ҳар икки кўрсаткич борасида Леодан бироз орқада қолмоқда - 15та гол ва 12та ассист. Тўғри, Франция миллий жамоаси ёш юлдузи Килиан Мбаппеда голлар сони кўпроқ - 19та. Бироқ у самарали узатмалар бобида (5та) Мессидан деярли 3 баравар ортда қолмоқда. 

Бошқа клублардаги юлдузларга келсак, «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандов­ски гол устуни бўйича Мессидан олдинда (18та). Бироқ польшалик голеадорнинг ассистентлик кўрсаткичи ҳаттоки, Мбаппеникидан ҳам паст (4та). Бельгия миллий жамоаси етакчиси Кевин де Брюйнеда барчаси аксинча - самарали узатмалар кўп (13та - 2-яхши натижа), гол кам (5та). «МЮ»да маълум муаммоларга йўлиққан Португалия фахри Криштиану Роналду эса ҳар икки жиҳатда оқсамоқда. Эҳтимол, у барча самарали ҳаракатларини Қатар-2022га сақлаб қолгандир. Демак, кузатамиз, кўрамиз...

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!