Search

Қитъамиз спортининг нигоҳи яна пойтахтимизга қаратилади

  • Share this:
post-title

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Дзюдо, спорт курашлари, оғир атлетика, бокс ва сузиш бўйича ўтказиладиган тадбирда ҳар икки ҳудуднинг 14 мамлакатидан 2 нафардан тажрибали мураббий ва ҳакамлари иштирок этишади. 300 нафарга яқин мутахассисга халқаро федерациялардан жалб этилган Ўзбекистон, Канада, Ирландия, АҚШ, Таиланд, Хитой, Россия каби мамлакатлардан тажрибали экспертлар сабоқ беришади. Назарий дарслардан сўнг мутахассислар олган билимларини амалий машғулотларда намойиш этишади.

Шунингдек, тадбир доирасида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари тарғиботига бағишланган “Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 500 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида ташкил этиладиган оммавий спорт тадбирига “Янги Ўзбекистон” боғи мезбонлик қилади.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!