Наманган ва Андижонда академиялар иши тўғри йўлга қўйилганини эътироф этди. У шунинг баробарида Про лига клубларида ёшларга эътибор ошганидан хурсанд.
***
- U-19 чемпионати якунланди. Дастлабки хулосалар:
***Наманган ва Андижонда академиялар сифатга кира бошлаган. Вилоят футболининг эртаси учун пойдевор бор. Андижонликлар сўнгги турда кумуш медаль учун «Пахтакор» билан курашди ва дуранг ўйнашди - даҳшатли ўйин.
***Дастлабки 10таликда Суперлиганинг 5та ва Про лиганинг 5та клуби бор. Лигалар ўртасидаги тафовут камайиб бориши учун ҳам ПФЛ U-19 чемпионатини барча учун бирдек ташкил қилади: зоналар, табақаларга ажратмайди. Бу эртанги кун учун жуда муҳим.
***Про лигадан юқорига чиқаётган жамоалар U-21 чемпионати учун алоҳида таркиб қилишига ҳожат йўқ. Уларда тайёр жамоа ва фабрика бор. Биз U-19 чемпионати билан катта юриш қилганмиз.
***Қуйидаги 4 жамоада молиявий қийинчиликлар мавжуд эди. Бироқ «Қизилқум» ҳеч қандай баҳона қилолмайди. Навоийдаги пул эртанги кун учун сарфланмас, пойдевор учун моддий-техник база қурилмас, тажрибали мутахассислар вилоятга жалб этилмас экан, катталар жамоаси майдонда нималар қилаётганини билмай юраверамиз шубҳалар остида. Пул ҳавога сарфланиши эмас, келажакка инвестиция кўринишида тикилиши мантиқлироқ, албатта.
Биз яна 3-4 йил ичида U-19 чемпионати орқали катта футболда илиниб қолган ва шу билан юлдузга айланган футболчилар рўйхатини шакллантира бошлаймиз. Мазкур лига ПФЛ аниқ белгилаб олган стратегия маҳсулидир.
***
- U-19 чемпионати бўйича дастлабки икки мавсум:
*** «Навбаҳор», «Андижон», «Бухоро», «Сурхон», «Машъал» ёшларида ўсиш бор. Дастлабки тўрт клуб вилоят футбол академиясининг ҳисобига йўлга тушиб олган.
*** «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Турон», «Янгиер» жамоалари стабилликни ушлаб турибди. «Насаф» эса ҳайрон қолдирди. Клуб раҳбарияти асосий ва аёллар жамоаси билан исталган мусобақасини ютишга ҳаракат қиляпти. Аммо U-21 ва U-19 жамоалари ташлаб қўйилиши керак эмас.
***
- «Навбаҳор» мавсум руҳиятини кўтариб берганини унутмаслик керак. Ростакам жиддий уринишида кубок финалига етиб келгани ва чемпионлик учун курашаётгани — зўр натижа. Чемпионат 2023 йилда янада ўсиши учун «Навбаҳор» ҳозирги мақсад ва ҳаракатини ўзгартирмаслиги жуда муҳим.
«Насаф» эса тизимли ишлаш бўйича аллақачон қолганларга ўрнак. Кўп марта айтганимиздек, футболимизга «Насаф» каби лойиҳалар жуда муҳим ва бизнинг асосий мақсадимиз ҳам шундан иборат.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ