Машғулотларда ҳамюртларимиз билан бир қаторда конкур бўйича Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Беларус терма жамоалари ҳам иштирок этишмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Йиғинга Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев бошчилик қиляпти. Хорижий жамоалар пойтахтимизга ўз отлари билан ташриф буюрган. Машғулотларда қатнашаётган барча терма жамоаларга, хусусан, спортчилар ва отлар учун барча шароитлар яратилган.
Қайд этиш жоиз, сўнгги даврда мамлакатимиз спортчилари халқаро майдонда юқори натижаларга эришиб келишмоқда, МДҲ ва Марказий Осиё минтақасида етакчилар қаторига киришди. Ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар машғулотлар давомида ўзаро тажриба алмашиб, олдинда турган масъулиятли стартга ҳозирлик кўришмоқда.
Манба: sports.uz