***
Эслатма: Суперлига 23-тури доирасидаги "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинини қабул қилаётган Олмалиқдаги стадион кийиниш хоналари ачинарли ҳолатда эканлиги маълум бўлди.18:30 да бошланадиган учрашув олдидан қуйидаги суратлар тармоқларда айланмоқда .
***
"Ҳақиқатан ҳам бир неча кун давомида Олмалиқ шаҳрида ёғаётган кучли ёмғир натижасида стадионнинг кийим алмаштириш хонаси устидаги бетон плиталари орасидаги ёриқларидан бинонинг айрим ички қисмларига сув ўтган. Аммо суратда акс этган "раздевалка" ўйинда фойдаланилмади ва "Сурхон" жамоасига топ-тоза ҳолатдаги захира кийиниш хонаси берилди. "Қизилқум" жамоаси кийиниш хонаси тоза ва озода ҳолатда ўйинда фойдаланилди. Бу вазиятни суратга олган "Қизилқум" жамоаси матбуот котиби Мусобақалар ўтказиш регламентни бузиб, ўз ихтиёридаги техник ҳудуддан ташқарига чиқиб, "Сурхон" футбол клуби жойлашган корпусдаги кийиниш хонасига ўтиб, ёғингарчилик туфайли сув оқиб кетган кийиниш хонасини суратга туширган.
Ўйин куни бўлгани туфайли биз асосий кийиниш хонасида таъмирлаш ишларини олиб бормай, уларга шунчаки тоза ва янги ҳолатдаги бошқа захира кийим алмаштириш хонасини тақдим этдик. Тез орада стадионнинг асосий кийиниш хонасида керакли бўлган таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва унга маълумот юкловчиларига шуни маълум қиламизки, Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Қизилқум" учрашуви ҳозирда Олмалиқ шаҳрида ноқулай об-ҳаво хукм сураётганига қарамасдан, юқори савияда ташкил этилди. Учрашув комиссари ўйин қайдномасида мазкур бахсни юқори савияда ташкил этилганлигини билдириб ўтган", – дейилади ОКМК спорт маъурияти сайтимизга берган хабарда.