29 апрель куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида "Octagon 44" турнири ташкил этилади.
Ушбу жанг оқшомида ўзбекистонлик 2 нафар спортчи иштирок этади. Жумладан, ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифасида Ҳумоюн Тўхтамуродов (5-4) эронлик Мамали Пироти (3-2) билан жанг қилса, супер енгил вазн (56,7 кг) тоифасида Муслимбек Ҳомидов (3-4-1) қозоғистонлик Жасулан Меирмановга қарши баҳс юритади.
Юртдошларимизга ушбу муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Манба: sports.uz