Биринчи бўлим ўрталарида «Сити» ўз майдонида 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бир пайтда, ўнлаб мухлислар майдонга югуриб тушишди ва дарвозабон Томас Гловер ҳамда бошқа мезбон футболчилар билан муштлашишди.
Орадан бироз вақт ўтгач, дарвозабоннинг юзига кукунли челак келиб тушди. Шундан сўнг учрашув ҳаками жамоаларни трибуна ости хонасига олиб чиқиб кетди.