Search

Мусобақада ҳижобсиз иштирок этган эронлик спортчи узр сўраб чиқди

  • Share this:
post-title

Рекаби юзага келган безовталик учун афсусда эканлигини ёзди. Унинг таъкидлашича, ҳижобни ечиш қарори беихтиёр қабул қилинган. Ҳозир у ва унинг жамоаси Сеулдан Эронга қайтмоқда.
«Вақтни нотўғри белгилаш ва кутилмаганда деворга кўтарилиш чақириғи туфайли бош кийимим беихтиёр ечилиб кетди», — дея тушунтиради спорти.
Deutsche Welle BBC Форс хизматига таяниб хабар беришича, Эрон разведка идоралари Рекабининг паспорти ва телефонини мусодара қилган. Мамлакат қонунларига кўра, уни қамоқ жазоси кутмоқда.
17 октябрь куни Рекаби Сеулда бўлиб ўтган 2022 йилги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. У 43 йил ичида мусобақаларда ҳижобсиз қатнашган биринчи эронлик спортчи бўлди. Marca хабарига кўра, спортчи бу қадамни ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун Эрон полицияси томонидан калтакланган 22 ёшли Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида қилган.
18 октябрь куни эса унинг ғойиб бўлгани ҳақида фейк хабарлар тарқалди ва спортчи шу куннинг ўзида Instagram саҳифаси орқали вазиятга изоҳ берди.
Рекаби 2021 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади. Унинг Осиё чемпионатида кумуш ва иккита бронза медаллар ҳам бор.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!