Хабар бериб ўтганимиздек, Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўсмир-ёшлар ва катталар ўртасида 18-жаҳон чемпионати ташкил этилди.
Албатта, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, шода-шода медалларни қўлга киритдилар. Бугунги кун дастуридан ўрин олган жангларда ўсмирлар ўртасида 24 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилган, Муҳаммадаюб Рўзимуҳаммедов финалда Фаластин шарафини ҳимоя қилган асли франциялик Луис Раппни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди ва делегациямиз таркибига яна бир юқори пробали медални қўшиб қўйди.
Манба: sports.uz