Football Daily нашрининг маълум қилишича, Леонинг Америкадаги йиллик маоши 43 миллион фунт атрофида бўлади. 1 июль куни томонлар расмий шартнома имзолайди. Шундан сўнг Лионель Месси АҚШ чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади.
«Интер Майами» тўлайдиган маош Месси ПСЖдан олган маблағдан ҳам кўп. Парижликлар аргентиналик юлдузга 38 миллион евро тўлаган эди.
Айтганча, ушбу маошдан ташқари Месси АҚШда турли хил бонусларга ҳам эга бўладики бу суммалар ва манфаатлар Саудияқникидан яхшироқдирки, “ёмон эмас”…
Мессига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби фантастик сумма (йилига 500 миллион) таклиф қилганди, бироқ у Америка вариантини танлади.