Бу ҳақда журналист Холид Байдун «Твиттер»да ёзди.
Журналист бу пуллар мамлакатдаги қашшоқларга ёрдам учун сарфланишини маълум қилди. Марокаш терма жамоаси Қатар-2022 да 25 млн доллар мукофот пули ишлаганди.
Аввалроқ терма жамоанинг 29 ёшли яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш мундиалдан олган ҳамма пулларини хайрия қилганди.
Журналистнинг айтишича, футболчи шу пайтгача жаҳон чемпионатида ўйнагани учун ишлаган 325 минг доллар мукофот пулини тарихий ватани (Марокаш)даги муҳтожларга хайрия қилиб жўнатди. Таъкидланишича, Ҳаким терма жамоада 2015 йилдан буён маошсиз ўйнаб келади. Ўзига ажратилган пулни хайрия қилади.
Маълумот учун: Ҳаким Зиёш 1993 йилда Нидерландиянинг Дронтен шаҳрида туғилган. Келиб чиқиши марокашлик. «Ҳеренвен» (2012–2014) тарбияланувчиси, «Твенте» (2014–2016)да ўйнаган, «Аякс» (2016–2020)да порлаган. 2020 йилдан буён Лондоннинг «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Маълумот учун: Марокаш терма жамоаси 2022 йилги ЖЧда яримфиналгача етиб келиб, Францияга мағлуб бўлди — 0:2. Якунда мағрибликлар турнирда 4-ўринни эгаллашди. Ҳали Африканинг ҳеч бир жамоаси турнирнинг бу босқичигача етиб келмаганди.
***
Қатардаги ЖЧда 4-ўринни эгаллаган Марокаш терма жамоаси футболчилари ва уларнинг оналари Марокаш қироли Муҳаммад VI қабулида
Уларга шахсан қиролнинг ўзи Давлат мукофот(медал, орен)ларини топширди