Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадовнинг (25-8) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. У бу борада ўз Instagram тармоғида маълум қилди.
Юртдошимиз охир-оқибат келиб чиқиши россиялик бўлган ва Германия шарафини ҳимоя билувчи Абусўпиян Магомедов(25-4-1) билан 12 март куни Лас-Вегасда жанг қилади.
Аслида, бу жанг Парижда ташкил этилган, "UFC Fight Night 209" турнирида бўлиб ўтиш лозим эди. Бироқ, режалар ўзгариб, ҳамюртимиз Абу-Дабида Кайо Борральо билан баҳс юритганди.
Маълумот учун, Магомедов UFC промоушенида 1 та жанг ўтказган ва ғалаба қозонган. Мурадовнинг UFCдаги кўрсаткичи эса 3-2 кўриниш олган.
Манба: sports.uz